Page 30 - Microsoft Word - BA 16.doc
P. 30
Тупроқ қатламлари намлигини турли
чуқурликларини ўлчаш мақсадида
тензиометрлардан кенг фойдаланилади.
Уларнинг узунлиги 20 смдан то 1 метргача
ўсимлик турига қараб қўлланади. Тензиомертлар
доимий равишда тупроққа ўрнатиб қўйилади.
Тензиометрлардан дастлабки
маълумотлар камида 1 суткадан сўнг олина
бошланади.
Тензиометрларни ўрнатишда расмда
кўрсатилган тартибга, яъни тензиометрларни
айнан томчилатиб суғориш шланглари яқинига
ўрнатилади, чунки айнан шу ҳудуддаги намликни
ўлчаш орқали суғориш миқдори аниқланади.
Тупроқ намлиги ўлчаш ускунаси. Ушбу
ускуна ёрдамида иссиқхоналарлардаги 20 см
чуруқликдаги тупроқ намлигини оператив ўлчаш
имконини беради. Тупроқ намлигини ўлчаш учун
тупроққа электродлар қадалган ҳолда бир оз
кутиб турилади ва олинган маълумотлар ёзиб
олинади.
Тупроқ намлиги, электр ўтказувчанлиги,
ишқорийлик даражасини ўлчаш ускунаси. Ушбу
асбоб тупроқ қатламининг 30 см гача бўлган
чуқурлигини ўлчаганлиги сабабли асосан
сабзавотларни етиштиришда қўлланилади. Ушбу
ускуна ёрдамида тупроқ намлигини ўлчашда
электродлар тупроққа қадалган ҳолда бир оз
кутиб турилади ва олинган маълумотлар ёзиб
олинади.
20-расм.
30